Стокгольм темир йўл вокзали йўловчилар ҳисобига иссиқлик энергиясини олади
Йўловчилар диспетчер овозига диққат билан қулоқ солишади, чиқиш жойига ўтишади, чиптани рўйхатга олиш жойида расмийлаштирадилар ва ўз поездларини кутишади. Швеция пойтахти Стокгольмдаги темир йўл вокзали бир қарашда ана шундай. Тўғри, у бутун дунёдаги аксарият темир йўл вокзалларидан фарқ қилмайдиганга ўхшайди.

Аслида эса бундай эмас. Пойтахт вокзали нафақат ўз вазифасини бажаради, балки у ердаги одамлар ҳисобига иссиқлик энергиясини ҳам ишлаб чиқаради.
Бу ғаройиб бўлиб кўринади, бироқ темир йўл вокзали йўловчилари иссиқлик манбаи ҳам бўлиши мумкин. Аммо уни ажратиб олишни билиш зарур. Jernhusen швед компанияси муҳандислари ана шу мушкул вазифани уддалашди.
Кунлик йўловчи оқими 200 минг кишидан ортиқ Стокгольм вокзали иссиқлик энергиясининг битмас-туганмас манбаи саналади. Ҳар бир одам атроф-муҳитга муайян иссиқлик миқдорини ажратади. Вокзал биносидаги одамлар кийим кийгани, кўпинча шошиши ва асабийлашиши ҳисобга олинса, офисдаги одамларга қараганда кўпроқ иссиқлик ажратади. Бу каби одамлар кўп тўпланадиган жойларда қулай ҳаво ҳароратини таъминлаш учун вентиляцион тизимлар ўрнатилади. Бироқ пойтахтдаги асосий вокзал ҳарорат назорати шундай тузилганки, йўловчилар томонидан ажратилган иссиқлик атроф-муҳитга тарқалмайди, ундан сув тўлдирилган резервуарларни иситиш учун фойдаланилади.

Вокзалдан у қадар узоқ бўлмаган ерда 13 қаватли офис биноси жойлашган. Уни иситиш учун йўловчилардан ажралган иссиқликдан фойдаланилади. Қизиган сув майдони 30 минг кв. м бўлган бинога келиб тушади ва одатда офисни иситиш учун сарфланадиган энергиянинг чорак қисмини тежайди. Европа ўлчамларига кўра узоқ давом этувчи қиш фаслига эга швед иқлими учун бундай тежамкорлик аҳамиятли кўрсаткични намойиш этади.
Қайд этиш жоизки, кўп сонли одамлар ҳисобига бу каби иситиш тизими бошқа жойларда ҳам мавжуд. Энергияни бу усулда олиш айрим савдо марказлари ва метро станцияларида ҳам бор. Финляндиядаги корпоратив бинолардан бирида эса кўп сонли компьютерлар ишлаши натижасида ажраладиган энергия тўпланади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байрам байрамдай бўлди. Ўзбекистоннинг тарихий ўйинидан Kun.uz фоторепортажи
Спорт | 00:13
-
Ислом Тўхтахўжаев ўзига берилган BYDʼни жамоадоши Бобур Абдухолиқовга совға қилди
Спорт | 23:49 / 10.06.2025
-
300 минг доллар васвасаси ёхуд қотиллик билан тугаган шериклик - суддан репортаж
Жамият | 23:40 / 10.06.2025
-
10 июн янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:33 / 10.06.2025
Мавзуга оид

22:30 / 27.10.2023
Куз-қиш мавсумида ИЭС томонидан 27,6 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган

20:51 / 28.10.2021
Аҳолининг иссиқлик энергиясидан 2,1 трлн сўм қарзи борлиги маълум қилинди

20:40 / 26.11.2020
«Тошкентдаги қувурларнинг 72 фоизи авария ҳолатида» – Иссиқлик узатиш тизимидаги асосий муаммо ҳақида

14:30 / 27.03.2019