Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Венесуэла элчиси билан музокаралар ўтказди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
2019 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Венесуэла Боливар Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Теҳрон шаҳрида) Карлос Алкала Кордонесни қабул қилди.
Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, вазир элчини юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади, дейилади ТИВ хабарида.
Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги Ўзбекистон-Венесуэла муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинган.
Ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштириш, авваламбор, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда муносабатларни ривожлантиришдан томонлар манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Мавзуга оид
21:07 / 30.03.2026
Ўзбекистон Венесуэлани мағлуб этиб, халқаро турнир ғолиби бўлди
11:48 / 19.03.2026
Мадуронинг сафдоши Венесуэла Мудофаа вазирлигини бошқаришдан четлатилди
11:56 / 15.03.2026
Кубада энергетик инқироз: намойишчилар Компартия офисига ҳужум қилди
13:01 / 07.03.2026