Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пензадаги ЙТҲда жароҳат олган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди
Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 4 июнь куни эрталаб соат 9:10да Пенза области ҳудудидан ўтувчи М5 «Урал» трассасида Hyundai микроавтобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Микроавтобусдаги 9 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 8 нафари бош мия жароҳатлари билан Пенза области Кузнецк туманлараро касалхонасига жойлаштирилган:
1. Сафаров Нурулла, 16.07.1989 й.да туғилган;
2. Эгамбердиев Равшан Ҳалимжонович, 08.07.1987 й.да туғилган;
3. Қосимов Фазлиддин Баҳриддинович, 05.03.1986 й.да туғилган;
4. Турдиалиева Соҳибахон Жўраевна, 24.03.1973 й.да туғилган;
5. Каракулов Зиёдулло Муртазоевич, 05.11.1968 й.да туғилган;
6. Абдиравибов Мусурмон Абдихалил ўғли, 15.05.1995 й.да туғилган;
7. Абдурайимов Суннат Исломиддинович, 06.05.1995 й.да туғилган;
8. Патирлоев Шерали Холназарович, 06.09.1983 й.да туғилган.
Бош консулхона томонидан мазкур вазият назоратга олинган, дейилади ТИВ хабарида.
Бундан олдин, Пенза яқинидаги ЙТҲда Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси жабрлангани хабар қилинганди.