21:00 / 07.06.2019
14003

Фото: «Реал» Азар футболкаларини сотувга чиқарди

«Реал» яқин вақтлар ичида «Челси»нинг бельгиялик ҳужумчиси Эден Азар трансферини эълон қилади.

«Реал»га алоқадор твиттер аккаунтида хабар қилинишича, Мадрид клубининг Барселонадаги «Эль-Прат» аэропорти яқинида жойлашган дўконида Азар номи туширилган футболкалар сотувга чиқарилган. Форвард аввал Криштиану Роналдуга тегишли бўлган 7-рақам остида тўп суради. 

ОАВ маълумотига кўра, мадридликлар 28 ёшли футболчи учун бонуслар қўшиб ҳисобланганда жами 130 миллион фунт тўлашади.

Top