Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрта Чирчиқда бола ўғирлашда гумонланган шахс қўлга олинди
5 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида 2011 йилда туғилган қизчани алдов йўли билан олиб кетмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган, Тошкент вилоятида бир қизчани ўғирлаб кетишга уринган шахснинг оломон қилиниши акс этган видео юзасидан ахборот берди.
2019 йил 5 июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани, «Тошлоқ» МФЙ, Наврўз кўчасида яшовчи А.А. Ўртачирчиқ тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2019 йил 5 июнь куни тахминан соат 14:00 ларда Ўртачирчиқ тумани, «Тошлоқ» МФЙ, Наврўз кўчасида фарзанди 15.05.2011 йилда туғилган Т.Ш.га номаълум шахс 1000 (минг) сўм пул бериб, унга «бу сенга ҳайитлик, юр уйимга олиб бораман» деб айтиб, алдаб олиб кетмоқчи бўлган вақтида қизча қаршилик қилганини шу маҳаллада яшовчи П.К. кўриб қолганлигини ва қўшнилар билан бирга ушбу номаълум шахсни ушлаб олганлигини, Ўртачирчиқ тумани ИИБга ҳолат юзасидан хабар қилганлигини, ушбу ҳолат юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини сўраган.
Фуқаро А.А.нинг ушбу аризаси 5.06.2019 йилда Ўртачирчиқ тумани ИИБ Шакл-2 китобида рўйхатдан ўтказилган.
Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Ўртачирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:54 / 24.03.2025
Тошкент вилоятида ЙТҲга учраган Nexia-2 ёниб кетди
12:23 / 14.01.2025
Тошкент вилоятида 486 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
07:30 / 23.11.2024
Ўрта Чирчиқда 9-синф ўқувчиси синфдошлари томонидан калтакланди
10:40 / 08.10.2024