Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура Жиззахдаги қотиллик ҳақида расмий маълумот берди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
2019 йил 4 июнь куни соат 17:25ларда Жиззах шаҳар, «Хайробод» маҳалласида яшовчи А.Б. (1966 й.т.) Шароф Рашидов тумани, «Хайробод» маҳалласи ҳудудида жойлашган фермер хўжалигига қарашли дала майдонида таниши Ф.Х. (1965 й.т.) билан спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, у ўзаро келишмовчилик оқибатида келиб чиққан жанжал натижасида ошхона пичоғи билан Ф.Х.нинг кўкрак қафасига бир маротаба уриб, санчилиб кесилувчи жароҳат етказган.
Натижада, Ф.Х. воқеа жойидан тан жароҳати билан қочишга уриниб, дала майдонида кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.
2019 йил 4 июнь куни мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
А.Б. тегишли процессуал тартибда ушланган, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
17:57 / 17.05.2026
Жиззахдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
17:53 / 11.05.2026