Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Кучли шамол Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг томларини учириб кетди
Фото: Видеодан кадр
Бугун, 8 июнь куни кузатилган кучли шамол натижасида Тошкентнинг Олмазор туманидаги яқинда ёпиб битказилган кўп қаватли уйнинг томи кўчиб тушиб кетган.
Kun.uz мобил мухбири томонидан йўлланган видеолавҳада Олмазор тумани Қорақамиш 2/4 мавзесидаги кўп қаватли уйнинг профнастил қопланган томи тўлиқ кўчиб тушгани ва пастда турган автомобилларга ҳамда дарахтларга жиддий зарар етказгани кўринади.
Маълум қилинишича, томни ёпиш ишлари сифатсиз бажарилгани, профнастил ва рейкалар уй бетонларига мустаҳкам қотирилмагани туфайли қурилма қисқа муддат ичида яроқсиз ҳолга келган ва қулаб тушган.
Ҳозирча жабрланганлар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
20:18 / 15.01.2026
Тошкентдаги айрим кўчаларда жамоат транспорти ҳаракати схемаси ўзгартирилади
12:08 / 14.01.2026
102 га қўнғироқ қилиб, “Трампга чора кўришни” сўраган фуқаро маъмурий жазога тортилди
15:29 / 13.01.2026
Қорақалпоғистон ва Тошкентда қалбаки доллар ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
23:15 / 11.01.2026