Жаҳон | 08:40 / 10.06.2019
7039
2 дақиқада ўқилади

АҚШнинг икки етакчи ҳарбий-саноат компанияси бирлашишини эълон қилди 

Фото: REUTERS/Mick Tsikas

АҚШнинг икки етакчи ҳарбий-саноат компанияси Raytheon ва United Technologies (UTC) бирлашишга келишиб олди. Компаниялар тенгҳуқуқлик асосида бирлашиш ҳақида битим тузишган. 

Таъкидланишича, бу битим натижасида “аэрокоинот ва мудофаа саноатининг жадал ўсаётган тармоқлари учун илғор технологик тизимларни етказиб берувчи етакчи компания” ташкил қилинади.

Янги компаниянинг қиймати 120 млрд доллардан ошади, унинг йиллик айланмаси эса 74 млрд долларга етиши мумкин. Янги корхонани UTC бош директори Грег Хейс бошқаради.

Raytheon АҚШ ва иттифоқдош давлатларга қурол ва ҳарбий техника етказиб берувчи компаниялардан бири ҳисобланади. Жумладан, компания Patriot зенит-ракета мажмуалари, Tomahawk қанотли ракеталари, Stinger зенит-ракета мажмуалари ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Компания Boeing ва Lockheed Martin компаниялари билан бирга АҚШ армияси учун қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи “катта учлик”ка киради. 

United Technologies эса АҚШнинг энг йирик молия-саноат гуруҳларидан бири ҳисобланади. Компания авиацион ва бошқа ҳарбий қурилмалар, авиадвигателлар, газ турбиналари, иситиш, шамоллатиш, совитиш тизимлари, лифт, эскалаторлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Мавзуга оид