Жамият | 18:51 / 10.06.2019
20184
2 дақиқада ўқилади

Мусулмон ўз биродарига зулм қилмайди, уни хорламайди ва ёлғон сўзламайди

“Кун ҳадиси” дастурининг бугунги сонида тақдим этиладиган ҳадис мазмуни “Исломда биродарлик”, деб номланади. Бу мавзу ҳақидаги ҳадисни Тошкент шаҳридаги “Тўлқин Акром ўғли” масжиди имом-хатиби Саҳобиддин Сотимов шарҳлаб берди.

Видео: Youtube

Видео: Mover (tas-ix)

Абу Ҳурайрадан (р.а) ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Бир-бировингиз билан ҳасадлашмангиз. Ўзаро нархлашмангизлар. Бир-бирингиз билан ғазаблашмангизлар. Ва бир-бировингиз билан юз кўрмас бўлиб кетмангизлар. Баъзиларингиз баъзиларингизнинг устига савдо қилмасин. Сизлар Аллоҳнинг биродар бўлган бандаларидан бўлингиз. Мусулмон мусулмон учун биродардир. Биродар биродарига зулм қилмайди, уни хўрламайди ва ёлғон гапирмайди. Ҳамда уни таҳқирламайди. Ҳар бир мусулмон учун мусулмонга унинг қони, моли ва обрўйини тўкиш ҳаромдир”.

Ушбу ҳадис Ислом оламида диннинг мадори деб ҳисобланган ҳадислар сирасига киради. Расулуллоҳга дин битта ўзлари билан собит бўлди. Ислом тез фурсатда бутун дунёга ёйилди. Исломда биродарлик улуғланади. Бу хислат дин тарғибида ҳам кўзга кўринади. Аммо ана шу биродарликни емирадиган омиллар ҳам борки, ундан бизни воқиф қилиш учун Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни келтирганлар.

Булар нима бўлиши мумкин? Ҳадисда келтирилганидек: ҳасад, ғазаб, оқибатсизлик, зулм каби иллатлардир. Мусулмон мусулмонга ака-ука экан, унга зулм қилмайди ва уни хорламайди. Ҳамда уни алдамайди. Юқоридаги ҳадиснинг шарҳида биродарлик хислати ва унинг амал қилиш керак бўлган одоблари ҳақида сўз боради.

Мавзуга оид