Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас – Руҳоний
Фото: РИА Новости
Эрон АҚШ билан уруш бошлаш ниятида эмас. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Япония бош вазири Синдзо Абэ билан музокаралар натижаларига кўра таъкидлаб ўтди.
“Мен жаноб бош вазирга биз минтақада, ҳаттоки АҚШ билан ҳам, уруш бошлайдиган давлат бўлмаслигимизни айтдим. Лекин бизга қарши уруш бошлашса, бизнинг жавоб қатъий бўлади”, деб айтган Эрон президенти матбуот анжуманида.
Шунингдек, Руҳоний Токио Эрон нефтини сотиб олишни давом эттирмоқчилигини айтган.
“Япониянинг Эрондан нефть сотиб олишни давом эттирмоқчилиги икки давлат муносабатлари ривожини кафолатлаши мумкин”, деб айтган Эрон президенти.
Эслатиб ўтамиз, Абэ 12 июнь куни Эронга расмий ташриф билан келди.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
20:59 / 09.04.2026
Эрон ТИВ: Исроилнинг Ливанга ҳужумлари сулҳни бузиш ҳисобланади
19:23 / 09.04.2026