15:30 / 12.06.2019
15296

Ўзбекистонда «Яндекс.Такси» солиқ тўлайди

Фото: Яндекс

Ўзбекистонда «Яндекс.Такси» таксиларга буюртма бериш хизмати солиқ тўлашни бошлайди. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди, деб хабар берди Kun.uz мухбири. 

«Яндекс.Такси» солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтмаган. Бу масалани тартибга солдик. Солиқ тўлайдиган тадбиркорларга нисбатан бизнинг эътирозимиз йўқ. Уларга рўйхатдан ўтиш ва солиқ тўлаш учун имконият бердик», – деди Мирзаев.

Аввалроқ «Яндекс»нинг ривожланиш ва локализация бўйича Ўзбекистондаги минтақавий директори компания ҳар бир мамлакатда қонунчиликка мувофиқ ишлашини ва солиқ тўлашга тайёрлигини маълум қилганди. 

«Яндекс.Такси» 2018 йил июнда Ўзбекистон бозорига кириб келган ва Тошкентда ишлай бошлаган. Сервис ўз фаолиятини бошқа шаҳарларда ҳам йўлга қўйишни режалаштирган.

Top