Жаҳон | 19:50 / 12.06.2019
22850
1 дақиқада ўқилади

Украина бош прокурори Зеленскийнинг уни бўшатишга ҳаққи йўқлигини айтди

Украина бош прокурори Юрий Луценко мамлакат президенти Владимир Зеленскийнинг олий радага уни бўшатиш тўғрисида тақдимнома киритишга ҳаққи йўқлигини маълум қилди. У бу ҳақда Украинанинг "theБабель" нашрига берган интервьюсида айтди.

"Президент мени бўшатиш учун тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга эмас. Мени бўшатиш учун ишдан бўшаш тўғрисидаги аризам ёки олий рада депутатларнинг менга нисбатан ишончсизлик билдиришлари талаб қилинади", - деди бош прокурор.

Сешанба куни президент маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Руслан Рябошапка Зеленский радага Луценкони бўшатиш тўғрисида тақдимнома киритганини маълум қилди. Аввалроқ бош прокурор янги парламент шаклланмагунига қадар лавозимини тарк этмаслигини билдирганди. 

Мавзуга оид