Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
Элчихона АҚШ фуқароларига тревога эълон қилинганда дарҳол хавфсиз жойга яшириниш, сув, озиқ-овқат ва дори-дармон захирасини сақлаб қўйиш каби тавсияларни берган.
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Россия яқин 24 соат ичида Украинага қарши кенг кўламли ҳужум уюштириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар бермоқда.
“АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида исталган вақтда содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий жиддий ҳаво ҳужуми ҳақида маълумот олди. Элчихона АҚШ фуқароларига ҳаво тревогаси эълон қилинган тақдирда зудлик билан бошпаналарга киришга тайёр бўлишни тавсия қилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона ўз фуқароларига ҳаво тревогасидан олдин бошпаналар жойлашувини аниқлаб олиш, телефонга ҳаво тревогаси ҳақида огоҳлантирувчи иловани юклаб олиш, тревога эълон қилинганда дарҳол хавфсиз жойга яшириниш, сув, озиқ-овқат ва дори-дармон захирасини сақлаб қўйиш каби тавсияларни берган.
Аввалроқ Украина дронлари Россиянинг йирик нефт заводига зарба бергани ҳақида хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:33
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати бўйича барча масалаларни ҳал қилгани айтилди
13:30
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:42
“Фақат смартфони йўқларга тааллуқли” — Ўзбекистон ТИВ Россиянинг мигрантларга янги талаби ҳақида
10:40