16:40 / 13.06.2019
11620

АПЛда янги мавсум тақвими эълон қилинди. Мухлисларни 1-турдаёқ жиддий тўқнашув кутмоқда

Англия Премьер-лигасининг 2019/20 йилги мавсуми тақвимин эълон қилинди.

Янги мавсум 9 август, жума куни мамлакат вице-чемпиони «Ливерпуль» ҳамда Премьер-лига дебютанти «Норвич» жамоалари ўртасидаги ўйин билан бошланади.

Англиянинг амалдаги чемпиони «Манчестер Сити» мавсумни сафарда «Вест Ҳэм»га қарши ўйин билан бошлайди. «Тоттенҳэм Ҳотспур» биринчи турда бу йил юқори лигага қайтган «Астон Вилла» билан, «Арсенал» эса «Ньюкасл» билан куч синашади.

1-турнинг марказий учрашуви «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» ўртасида кечади. Бу ўйин 11 август куни «Олд Траффорд» стадионида ўтказилади.

Чемпионатнинг иккинчи турида «Манчестер Сити» «Этиҳад»да «Тоттенҳэм»ни қабул қилади, «Челси» «Лестер» билан, «Ливерпуль» «Саутҳемптон» билан ўйнайди.

АПЛ. 1-тур
9 август

«Ливерпуль» – «Норвич»

10 август
«Вест Ҳэм» – «Манчестер Сити»
«Борнмут» – «Шеффилд Юнайтед»
«Бёрнли» – «Саутҳемптон»
«Кристал Пэлас» – «Эвертон»
«Лестер» – «Вулверҳэмптон»
«Уотфорд» – «Брайтон»
«Тоттенҳэм» – «Астон Вилла»

11 август
«Ньюкасл» – «Арсенал»
«Манчестер Юнайтед» – «Челси»

Янги мавсумнинг тўлиқ тақвими мана бу ҳаволада келтирилган.

2019-2020 йилги Премьер-лига баҳслари 2020 йилнинг 17 майида якунланади.

Top