Жамият | 12:40 / 13.06.2019
3281
1 дақиқада ўқилади

Косонда 5 та муҳим ташаббус юзасидан тадбирлар давом этмоқда

Косон туманида 5 та муҳим ташаббусга асосан навбатдаги тадбирлар ўтказилди.

Тадбирлар доирасида «Мулла Туйчи» номли мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан 600 нафар ёшларга «Хазина» номли спектакль намойиш этилди.

Шу билан бирга жорий йилнинг туман марказидаги спорт мажмуасида 8 ёшдан – 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида кикбоксинг бўйича «Қашқадарё вилояти очиқ биринчилиги» мусобақаси ўтказилди. Ушбу мусобақада Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳамда Қашқадарё вилоятининг Косон, Китоб, Касби туманлари ёшлари иштирок этди. Мусобақада Косон тумани жамоаси фахрли биринчи, Тошкент шаҳар жамоаси иккинчи ва Самарқанд вилояти жамоаси учинчи ўринни эгалладилар.

Шунингдек, туманда Косон ва Муборак туманлари маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг минтақавий ўқувлари ҳам ташкил этилди. Унга Косон туманидан 68 нафар, Муборак туманидан 25 нафар маҳалла раислари жалб этилди.

Ғолиб Абдусаломов
Тайёрлаган Ғолиб Абдусаломов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид