Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google юқори тарифлар боис Хитойдаги ишлаб чиқаришларини қисқартирмоқда
Alphabet холдинги ва унинг шўъба компаниялари Хитойдаги ишлаб чиқаришларини Тайванга кўчирмоқда. Бунга маҳсулотларнинг АҚШга импортига нисбатан жорий этилган юқори тарифлар сабаб бўлди.
Айни пайтда Alphabet бўлинмаси система платалари ишлаб чиқаришни Хитойдан Тайвань ва Малайзияга кўчирди. Мазкур сервер платалари Google учун жуда муҳим ҳисобланади, чунки улар булутли сервислар хизматини таъминлайди.
Шунингдек, ақлли уйлар учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Nest компаниясининг ҳам қуввати камайди. Маҳсулотлари АҚШ бозорига мўлжалланган бошқа компаниялар ҳам улардан ўрнак олиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Хитойда ишлаб чиқарилган электроника маҳсулотларининг АҚШга импорти учун тариф 25%ни ташкил этади.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026