Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
«Президентлар жорий йил 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити тадбирлари якунлари юзасидан фикр алмашдилар.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқилди.
Иқтисодиётнинг турли тармоқларида устувор лойиҳа ва дастурларни, жумладан, жорий йил 30 май куни Урганч шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссия биринчи мажлисида эришилган келишувларни амалга ошириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Давлат раҳбарлари халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликка доир долзарб масалаларни ҳам муҳокама қилдилар», дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси 13-14 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Саммитда Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Ўзбекистон Президенти минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026