Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаев Россия Қозоғистон учун «жудаям зарур» эканлигини айтди
Фото: AP Photo/Alexander Zemlianichenko, Pool
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия унинг мамлакати учун «жудаям зарур» эканлигини айтди. У бу ҳақда Euronews телеканалига берган интервьюсида айтган.
«Менинг тамойилим шундан иборатки, Россия Қозоғистон учун жудаям зарур. Аммо Россия ҳам Қозоғистонсиз бошқача ҳолатда бўлади», — деди у.
Унинг қайд этишича, Россия ва Қозоғистонни дунёдаги энг узун қуруқликдаги чегара бирлаштириб туради. У мамлакатлар ҳамкорликни ривожлантириш зарур эканлигини англашларини қўшича қилди.
Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушига изоҳ бераркан, Тўқаев бу Қозоғистон учун ҳам хатарли эканлигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Хитойга қатор табиий ресурсларни экспорт қилувчи йирик экспортчи ҳисобланади, аммо Пекин ва Вашингтоннинг қарама-қаршилиги сабабли қозоқ маҳсулотлари нархи тушиб кетиши мумкин.
Мамлакатни қарийб 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни президентлик ваколатини топширди. 9 июнь куни ўтказилган муддатидан аввалги президентлик сайловида Қосим-Жўмарт Тўқаев ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
23:17 / 23.05.2026
АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Украинага кенг кўламли ҳужум бўлиши ҳақида огоҳлантирди
14:50 / 23.05.2026
Наркотузоқ, уруш ва тирик қолиш учун кураш – Луҳанск ва Донецкдан қайтган икки йигит ҳикояси
09:58 / 23.05.2026
Россия бозорида арман маҳсулотларига тақиқлар кучаймоқда
23:05 / 22.05.2026