Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги бекатларга электрон таблолар ўрнатиш бошланди
«Тошшаҳартрансхизмат» пойтахт бекатларига янги электрон таблоларни ўрнатишни бошлади.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳрининг марказий автобус бекатларида LED русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди.
Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз», — дейилади жамият матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, TashBus мобил дастурининг қайта ишланган версияси ҳам ишга туширилмоқда. Эндиликда дастур Android ва iOS операцион тизимларида ҳам ишлайди. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади
Эслатиб ўтамиз, бу каби таблоларни ўрнатиш 2016 йилнинг охирларида бошланган эди. Уларда автобуснинг етиб келиш вақти, бекатдан ўтиб кетадиган автобуслар рўйхати, валюталар курси, об-ҳаво маълумотлари бериб борилади.
Маълумот учун, Тошкент шаҳрида 2,5 мингдан ортиқ бекат мавжуд бўлиб, ҳозирда уларнинг 100тасига электрон таблолар ўрнатилган.
Мавзуга оид
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
20:15 / 20.11.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди
08:37 / 18.11.2025
Тошкентда йўналишли қатновларга янги Yutong электробуси чиқарилади
08:45 / 08.11.2025