Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда чанг автобусда йўловчилар ташилган ҳолат ортидан масъуллар жазоланди
“Тошшаҳартрансхизмат” йўловчилардан айни вазият учун узр сўраб, 121-автобусни йўналишга чиқаришда масъул бўлган 3 нафар ходимнинг маошига 20 фоиздан жарима солинганини, транспорт санитар ҳолати жойига келтирилганини маълум қилди.
Юнусобод йўналишининг “9-даҳаси (“Уч қаҳрамон” кўчаси) – Чинни бозор” оралиғида ҳаракатланувчи 121-сонли автобусда тозаликка риоя қилинмаганига оид Kun.uz хабаридан сўнг “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, 18-автобус саройи тасарруфидаги 121-йўналиш автобус материал тармоққа жойланганидан кейин йўналишдан дарҳол корхонага қайтарилган. Автобус ювиб, тозаланиб? санитар ҳолати жойига келтирилган.
“Шу ҳолатда йўналишга чиқаргани учун масъул ходимларга, яъни навбатчи механик ва хўжалик бўлими бошлиғи, корхона раҳбари ўринбосарининг ойлик маошига 20 фоиздан жарима қўлланди. Юқоридаги ҳолатлар такрорланмаслиги учун масъул ходимларга йўналишга чиқараётган автобусларни техник фаол санитар ҳолати яхши бўлиб чиқиши учун кўрсатма берилди ва йўриқномалар ўтказилди”, – дейди 18-автобус саройи масъул ходими Убайдулла Абдуллаев.
Расмийлар келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026