Жаҳон | 21:09 / 18.06.2019
5559
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинанинг мудофаа соҳасига 250 млн доллар ажратади

Фото: Gleb Garanich / Reutrs

АҚШ Украинага мудофаа соҳасида ёрдам бериш учун 250 млн доллар ажратади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги баёнотида айтилган. 

Пентагонда пуллар қўшимча тайёргарлик, Украина қуролли кучлари салоҳиятини ошириш учун маслаҳат хизматларига сарфланиши маълум қилинган. Жумладан, амалдаги ўқув дастурлари учун қурилмалар сотиб олинади, шунингдек, снайпер милтиқлари, гранатомётлар, радарлар, алоқа қурилмалари ва тунги кўриш приборлари, ҳарбий тиббий ёрдам тақдим қилинади. 

Пентагон маълумотларига кўра, янги молиялаштириш билан бирга Киевга ажратилган умумий ёрдам қиймати 1,5 млрд долларга етади.

Пентагоннинг таъкидлашича, АҚШ Украинага “хавфсиз, фаровон, демократик ва эркин Украина мақсадида ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш учун” ёрдам тақдим қилишни давом эттиради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид