Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев август ойида Беларусга боради
Август ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Беларусь-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида маълум қилинди.
Бугун, 18 июнь куни Минскда Беларусь бош вазири ўринбосари Владимир Дворник Беларусь-Ўзбекистон икки томонлама ҳамкорлиги бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида қатнашди.
«Агросаноат мажмуи, машинасозлик, озиқ-овқат ва фармацевтика, енгил саноат соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ҳисобланади. Саноат кооперацияси, қўшма корхоналар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратамиз. Ўзбекистонда юк, махсус ва тиркама техника, газ ёнилғисида ишлайдиган автобуслар ишлаб чиқариш бўйича кенг миқёсли лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қиламиз. Минск автомобиль заводи юқори даражадаги локализация билан ана шундай ишлаб чиқаришлар ташкил этишга тайёр», - деди Владимир Дворник.
Владимир Дворникнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон маҳсулотлари, биринчи навбатда, сархил ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, ёнғоқлар, пахта толаси, мис симлар ва бошқа маҳсулотларга қизиқиш юқори.
Тадбир давомида шу йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга расмий ташрифи режалаштирилаётгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
07:18 / 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан учрашди
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
13:49 / 09.09.2025