Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ироқдаги базадан персоналини эвакуация қилади – ОАВ
АҚШ Ироқдаги базасидан Lockheed Martin Corp. ҳарбий-саноат корпорацияси ва Sallyport Global ҳарбий қўриқлаш компаниясининг пудратчи бўлиб ишлаётган юзлаб ходимларини ортга чақиртириб олмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик манбалари маълумотларига кўра, Ироқ пойтахти Бағдоддан 80 км узоқликда жойлашган Балад базасидан “хавфсизликка таҳдид” сабабли 400 га яқин одам эвакуация қилинади.
Таъкидланишича, базада ҳаммаси бўлиб 800 га яқин пудратчи бор. Эвакуация 10 кунча вақт олиши мумкин.
Ўтган ҳафта Балад авиабазаси гранатомётлардан ўққа тутилган. Бундан ташқари, Ироқда америкалик ҳарбийлар бўлган яна иккита база ракета зарбасига учраган.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026