Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда шошилинч тиббий ёрдам кўмакка муҳтожми?
Фото: KUN.UZ
Айни пайтда 1 миллион 330 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Жиззах вилоятида шошилинч тиббий ёрдам тизимида бир қатор камчиликлар мавжуд. Бу ҳақида «XXI аср» нашри хабар бермоқда.
«Шошилинч тиббий ёрдам...ёрдамга муҳтож» сарлавҳали мақолада таъкидланишича, бутун вилоятда битта ҳам жарроҳлик реанимация бўлими мавжуд эмас.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи Абдували Жонибековнинг ҳисоботига кўра, вилоят шошилинч тиббий ёрдам тизими ─ ҳудудий 220 ўринли филиал ҳамда туманлардаги жами 225 ўринли шошилинч тиббий ёрдам бўлинмаларидан иборат.
«Марказнинг техник ҳолати қониқарли бўлса-да, бинолар капитал таъмирга муҳтож. Иситиш тизими, электр, иссиқ ва совуқ сув тармоқлари, оқава сув қувурлари, том аянчли аҳволда. Газ қувури аҳоли яшайдиган жойлардан ўтиб келаётгани сабабли куз-қиш мавсумида қозонхонанинг газ босими ўта паст, иситишга кучи етмайди» , ─ дейилади мақолада.
Маълум қилинишича, туман тез тиббий ёрдам бўлими ва шохобчалари ҳам жорий ва капитал таъмирлаш, мутахассисларга эҳтиёж сезмоқда. Шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида асосий врачлар таъминоти 52 фоизни, тез тиббий ёрдам бўлимларида эса 29 фоизни ташкил этади. Мутахассислар асосан ўриндош врачлар ҳисобига тўлдирилмоқда.
Мавзуга оид
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025
Шавкат Мирзиёев “Афросиёб” поездида Жиззах вилоятига йўл олди
21:36 / 25.11.2025