Жамият | 20:32 / 26.06.2019
11845
2 дақиқада ўқилади

Республикадаги барча давлат театрларида бепул томошалар қўйилади

Ўзбекистонда «30 июнь – Ёшлар куни» ни муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 29-30 июнь кунлари республикадаги барча давлат театрларида бепул спектакллар намойиши, кўргазмалар, бадиий учрашувлар, концерт томошалари ўтказилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги Матбуот хизмати Kun.uz'га маълум қилди. 

Ёшларни маданият санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш  бўйича Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5та ташаббусни амалга ошириш юзасидан Маданият вазирлиги Ёшлар куни арафасида республикадаги барча давлат театрлари аҳолига бепул хизмат кўрсатишини режалаштирмоқда.  

Масалан, Ўзбек Миллий академик драма театрида «Кузнинг биринчи куни»  (30 июнь куни, соат 11.00да); Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида эса концерт дастури (29 июнь куни соат 18.30да) намойиш этилади. 

Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи театрлардан ташқари, барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида аҳолига хизмат кўрсатаётган театрларда очиқ эшиклар куни эълон қилинган.

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид