Жаҳон | 23:16 / 23.10.2020
13979
1 дақиқада ўқилади

Дунёнинг «энг ижодий» шаҳарлари маълум қилинди 

Париж, Барселона ва Дублин дунёнинг энг креатив шаҳарлари рейтингига етакчилик қилмоқда. 

Фото: AirPano

“ЕвроПульс” нашрининг Infiki сервиси тадқиқотига таяниб хабар беришича, рейтингга ҳаммаси бўлиб 75 та шаҳар киритилган. Етакчи бешликдан Лондон ва Тел-Авив ҳам жой олган.

Шаҳарлар 9 та мезон, жумладан, инстаграмда эълон қилинган кўча санъати суратлари миқдори, бадиий галереялар, музейлар, мусиқий ва стендап клублар кўплиги бўйича баҳоланган.

Рейтинг етакчиси Париж бошқа шаҳарларга қараганда ҳайкаллар ва ёдгорликлар, мусиқий клублар, театрлар ва кўча санъати объектларининг эълон қилинган суратларига энг бой экани билан мақтана олиши мумкин. Барселонада музейлар, Дублинда эса стендап-клублар энг кўплиги аниқланган.

Мавзуга оид