18:30 / 27.06.2019
21726

Фото: Жаслиқ посёлкасида ҳарбий машғулотлар ўтказилди

25-26 июнь кунлари Шимоли-ғарбий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги раҳбарлигида Қорақалпоғистон Республикасидаги куч тузилмалари Жаслиқ аҳоли яшаш пунктида хавфсизликни таъминлаш ва шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилиш бўйича ҳамкорликда тактик махсус ўқувларини ўтказишди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округи матбуот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳамкорликдаги ўқув операцияда Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ҳамда маҳаллий бошқарув органларининг ҳудудий бўлинмалари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Махсус машқлар Жаслиқдаги объектлардан бирида ўтказилган бўлиб, ўқув режасига асосан у ерда шартли террорчи гуруҳлари томонидан гаровга олинган ишлаб чиқариш ташкилотининг ходимларини озод қилиш операцияси кўрсатилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ҳамкорликдаги кучлар томонидан амалга оширилган махсус ҳаракатлар давомида «гаровга олинганлар» қутқарилиб, шартли душман кучлари йўқ қилинди. Муҳандислик бўлинмаларининг хатти-ҳаракатлари билан бино ичкарисида ўрнатилган «портловчи модда» зарарсизлантирилди.

Top