Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атака – ҳамла, лагер – жамлоқ. Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда
Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти олимлари Мудофаа соҳасига оид атамаларнинг ўзбекча муқобилини эълон қилди.
Хабар қилинишича, хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича тегишли ташкилотлар ишчи гуруҳлари юборган таклифлар Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши томонидан кўриб чиқилди.
Рўйхатдан 41 та атама ўрин олган бўлиб, уларнинг ўзбек тилидаги муқобили Мудофаа вазирлиги томонидан таклиф этилган.
Жумладан, атака – ҳамла, каска — дубулға, противогаз — газниқоб, дозор – эровул, дубинка — таёқ, блокпост — тўсиқпост, лагер – жамлоқ, полигон — дала ўқув майдони.
Ишчи орган ушбу тақдим этилган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам мамнуният билан қабул қилади ва кўриб чиқади.
Фуқаролар ўз фикр-мулоҳазаларини қуйидаги ҳавола орқали ёзиб қолдириши мумкин. Агар ўзбекча муқобил вариант ёқмаган бўлса, унда учинчи жавоб варианти ўрнида ўз таклифларини ҳам билдиришлари ҳам мумкин.
Мавзуга оид
17:55 / 09.06.2026
«Светофор - йўлчироқ, пароль - ўрон» — депутатлар янги қонунни маъқуллади
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:48 / 19.03.2026