Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кипр президенти сайр вақтида оёғини синдириб олди
Кипр президенти Никос Анастасиадис Лимасол шаҳрида сайр вақтида ўнг оёғининг сон суягини синдириб олди. Анастасиадис билан бахтсиз ҳодиса дўконлардан бири олдидаги зинадан тушаётганда юз берган. Бу ҳақда Philenews портали хабар берди.
Кипр президенти шаҳардаги хусусий клиникага етказилган. Унда суякнинг бутлигини тиклаш операцияси ўтказилган ва у муваффақиятли кечган. Президентнинг тўлиқ тикланишига 3 ҳафтача вақт талаб этилиши мумкин.
Анастасиадис президент лавозимини 2013 йил февралдан бери эгаллаб келади. У 2018 йил февралда ушбу лавозимга иккинчи муддатга қайта сайланган.
Мавзуга оид
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:14 / 09.03.2026
Кипрдаги авиабазага ҳужум қилган дрондан Россияда чиқарилган қисмлар топилди
15:15 / 03.03.2026
Трампнинг эътирози: Британия Эронга зарбалар учун базаларини бермади
13:43 / 02.03.2026