23:26 / 01.07.2019
5669

«Челси» Ковачични «Реал»дан тўлиқ сотиб олди

Яримҳимоячи Матео Ковачич «Челси» клубидаги фаолиятини давом эттиради.

Лондонликлар уни «Реал»дан тўлиқ сотиб олишди. Битимнинг шартлари эълон қилинмаган бўлса-да, унинг 50 миллион еврони ташкил қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Хорватиялик футболчи «Челси» билан 5 йиллик шартномани имзолади.

25 ёшли Ковачич ўтган мавсумда «Челси»да ижарада ўйнади. Шу туфайли ҳам трансфер тақиқи бўлса-да, «Челси» уни тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга эди.

Top