11:38 / 01.07.2019
10108

Долларнинг расмий курси 8600 сўмга яқинлашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2 июлдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12,40 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8574,74 сўмга тенг бўлиб турибди.

1 евро курси 15,80 сўмга ошиб, 9747,76 сўмни ташкил этган.

1 рубль эса 0,49 сўмга қимматлаб, 135,83 сўмга тенг бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Top