Дунёнинг энг гавжум вокзаллари
Бутун дунёдаги иқтисодиётнинг ривожланиши мамлакатдаги транспорт инфратузилмасининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Инфратузилмаси яхши ривожланган мамлакатлар бу соҳада муаммога эга бўлганларга қараганда устунлик қилади.
Транспортнинг ишончли турларидан бири темир йўл транспорти ҳисобланади. АҚШ ва Япония каби ривожланган мамлакатларда ҳар куни миллионлаб йўловчилар ишга бориш ва ишдан қайтиш учун поезддан фойдаланишади. Темир йўл транспортига ортиб бораётган талабни қондириш учун йирик вокзаллар қурилган ва эскилари қайта таъмирланган.

Синдзюку вокзали (Shinjuku Station)
Токиода жойлашган Синдзюку вокзали дунёдаги энг банд вокзал ҳисобланади. Йўловчилар оқими кунига 3,6 миллион кишини ташкил этади. У Токионинг ғарбий қисмидаги Синдзюку ва Сибуя туманларини бирлаштиради.
Станция ер усти ва ер ости аркадлар билан қўшиб ҳисоблаганда 36 платформа, 200 дан ортиқ чиқиш жойлари ва бир неча туннелларга эга. Синдзюку бешта, жумладан, JR-East, Tokyo Metro, Odakyu, Toei Subway ва Keio Corporation станцияларидан иборат. JR-East станцияси улар орасида энг банд станция ҳисобланиб, кунига ярим миллионга яқин кишига хизмат кўрсатади.

Гар-дю-Нор (Gare du Nord)
Гар-дю-Нор ёки Шимолий вокзал Парижда жойлашган ва Европада йўловчилар миқдори бўйича етакчи саналади. У ҳар куни 214 миллионга яқин кишига хизмат қилади. Станция илк марта 1846 йилда очилган, 1864 йилда эса вокзал кенгайтирилган.
Гар-дю-Нор 44 та платформага эга ва Европада катталиги бўйича иккинчи ўриндаги темир йўл вокзали саналади. Унга учта асосий транзит тизимлари, Париж метроси транзит тизими, RER темир йўл тизими ва автобус маршрутлари томонидан хизмат кўрсатилади. Шимолий вокзал иккита йўлдан иборат, улардан бири Парижнинг шимолидан жанубга ўтади. Вокзал халқаро йўналишлар – Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Бельгияга ҳам хизмат қилади.

Howrah Junction вокзали
Howrah Junction бу — Ҳиндистондаги йирик вокзал. Howrah Junction Хугли дарёсининг ғарбий қирғоғидаги Ховрах шаҳрида жойлашган ва бутун Ҳиндистон бўйлаб 1273 та станция билан бевосита боғланган. Станция 1905 йил декабрь ойида очилган, илк поезд эса Нью-Делига 1969 йилда келган. Howrah Junction 23 та платформа ва 2 та терминалга эга. 1-терминал Шарқий ва Жануби-шарқий маршрутларга хизмат қилса, 2-терминал асосан узоқ йўлга юрадиган поездларга хизмат кўрсатади.

Нью-Йоркнинг Марказий вокзали (Grand Central Terminal)
Марказий вокзал Нью-Йоркнинг 42-кўчасида жойлашган. Ғаройиб архитектура ва интерьер Grand Central Terminal вокзалининг АҚШ миллий тарихий обидалари рўйхатида жой эгаллашини таъминлади. Марказий вокзал 44 та платформа ва 56 та йўлга эга. Бироқ ҳозирда уларнинг бор-йўғи 43 тасидан фойдаланилади. Вокзалда «сирли» 61-платформа мавжуд бўлиб, ундан бор-йўғи бир марта президент Франклин Рузвельтни бевосита Waldorf Astoria меҳмонхонасига олиб боришда фойдаланилган.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
Жаҳон | 00:59
-
Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор тайинланди
Ўзбекистон | 00:26
-
Трамп АҚШ Сурияга қарши санкцияларини бекор қилишини айтди
Жаҳон | 23:45 / 13.05.2025
-
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
Жаҳон | 23:29 / 13.05.2025
Мавзуга оид

14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади

09:45 / 11.04.2025
Транспортни пиёдалар йўлакларидан юргизганлик учун жавобгарлик белгиланди

11:43 / 10.04.2025
Тошкентда Султония кўчасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади

22:08 / 26.03.2025