15:07 / 01.07.2019
3783

Ўзбекистонлик пара-атлетлар Тунис Гран-присида ўнта медал олишди

Тунисда пара-атлетика бўйича Гран-при сериясига кирувчи йирик мусобақа ўз якунига етди. 50га яқин мамлакатдан ташриф буюрган пара-атлетлар иштирокидаги мазкур мусобақа Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли якунланди.

Турли йўналишларда стартга чиққан ўзбекистонлик спортчилар Гран-прида 6та олтин, 3та кумуш ва 1та бронза, жами 10та медал қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ушбу мусобақа орқали Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмага эга бўлишди. Ноябрь ойида БААда бўлиб ўтадиган дунё биринчилиги эса келаси йили Токиода ўтказиладиган Паралимпия ўйинларига йўлланма тақдим этади.

Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:

Олтин:
Дониёр Ахмедов – 100 ва 200 метрга югуриш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш
Омад Ҳасанов – баландликка сакраш
Бекжон Чеваров – узунликка сакраш
Моҳигул Ҳамдамова – найза отиш

Кумуш:
Маъруф Муродуллаев – 1500 метрга югуриш
Моҳигул Ҳамдамова – ядро улоқтириш
Маъруф Муродуллаев – 400 метрга югуриш

Бронза:
Шаҳноза Адҳамова – узунликка сакраш

Top