20:50 / 03.07.2019
6932

Арзон турларни танлаш учун 7та сервис

Фото: Лайфхакер

Ушбу инструментлар нафақат пул, балки вақтни ҳам тежаш имконини беради.

1. Travelata

150 дан ортиқ энг яхши таклифларни тўплайдиган агрегатор. Сервис машҳур йўналишлар бўйлаб яқин ҳафта учун қайноқ турлар таклиф этади. Кўплаб фильтрлар меҳмонхона, пляжнинг жойлашуви, овқатланиш ва  бошқа нарсаларни танлаш имконини беради. Фарзандлари мавжуд жуфтликларга эса оилавий ҳордиқ учун кўплаб алоҳида фильтрларга эга бўлимлар бор.

2. Level.Travel

Исталган таъб учун турларни излашда қулай сервис. Level.Travel долзарб чегирмаларни тўплайди, бир неча клик билан йўлланмани излаш, брон қилиш ва унинг тўловини тўлашда ёрдам беради. Қайноқ турлар муддати ёки нархига кўра сараланади.

Меҳмонхонанинг бюджети, мавқеи, шунингдек, меҳмонлар сони ва овқатланиш вариантлари танлови мавжуд.

3. Tutu.ru

Саёҳатчилар учун Tutu.ru портали нафақат самолёт, поезд ва автобус чипталарига буюртма бериш, балки 30 дан ортиқ турли мамлакатлар учун қайноқ турларни танлаш имконини беради. Идеал йўлланмани излаш учун йўналишни танлаш, тахминий муддат ва у ерда бўлиш вақти, шунингдек, жойлашиш деталларини кўрсатишнинг ўзи кифоя.

4. FixTravel

FixTravel тежашни севадиган барчага ёқади. Сервиснинг ўзига хослиги – турларни белгиланган нарх бўйича брон қилиш имконияти. Саёҳат бюджетини танлашнинг ўз кифоя. Дам олишнинг ўнлаб вариантлари муҳайё бўлади. Истасангиз меҳмонхона мавқеи, қулайликлар ва пляж ҳақидаги аниқ мезонларни кўрсатиш мумкин.

5. Onvisor

Onvisor сервиси ишончли тур операторлари билан ҳамкорлик қилади ва дунёнинг энг яхши дам олиш масканларига турлар таклиф этади. Меҳмонхонани юлдузи ва овқатланиш турига, шунингдек, дам олиш йўналиши – фаол, сокин, оилавий, SPA каби йўналишларга қараб танлаш мумкин.

6. Onlinetours

Onlinetours’да пляж, экскурсия, тоғ чанғиси ҳордиғи борасидаги 130 дан ортиқ тур операторлар тўпланган. Қаерда, қачон ва қанча вақт давомида дам олишни танланг ва энг яхши нархдаги турларга эга бўлинг.

7. Слетать.ру

Кўплаб фойдали турларга, жумладан, қайноқларига эга бўлишнинг содда сервиси. Меҳмонхонани танлаш учун фильтрлар у қадар кўп эмас, бироқ меҳмонхона, овқатланиш тури ва у ерда бўлиш вақти каби асосий кўрсаткичлар мавжуд. Апартаментлар тўғрисидаги батафсил маълумотдан ташқари рейтинг ва ҳақиқий сайёҳларнинг долзарб фикрлари мавжуд.

Top