Жаҳон | 21:34 / 03.07.2019
9106
2 дақиқада ўқилади

The Guаrdian Хитой чегарасида туристларнинг телефонларига жосуслик дастури ўрнатилаётганини маълум қилди

Хитой чегарачилари Қирғизистондан Шинжон-Уйғур мухтор районига ўтадиган туристларнинг телефонларига жосуслик иловаларини ўрнатишмоқда. Бу ҳақда The Guаrdian газетаси Süddeutsche Zeitung ва The New York Times нашрлари билан ҳамкорликда ўтказилган суриштирув натижаларига асосланиб маълум қилди.

Саёҳатчилар чегарани кесиб ўтишаётганида улардан телефонларини блокдан чиқариш ва чегарачиларга тақдим этиш сўралади. Гаджетлар алоҳида хонага олиб кириб кетилади, сўнгра эгаларига қайтариб берилади. Туристларнинг сўзларига кўра, улар телефонларига дастур ўрнатилиши ҳақида огоҳлантирилмаган.

Нашрнинг ёзишича, хитойликлар ишлаб чиққан жосуслик дастури фойдаланувчининг экстремизм мавзусига қизиқиши, рўза тутиши, Хитой ҳукумати билан низода бўлган Далай-Лама фаолиятига қизиқишлари тўғрисида маълумот тўплайди.

Шинжон-Уйғур мухтор районига ҳар йили юз миллионга яқин ички ва хорижлик туристлар ташриф буюради.

Нашрнинг хабар беришича, илгари Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур мухтор районида яшовчи мусулмон аҳолига нисбатан сезиларли чекловлар жорий қилган.

Мавзуга оид