11:30 / 03.07.2019
32627
Реклама

Тошкентда яна бир катта лойиҳа – Cambridge Residence мажмуасининг тақдимоти ўтказилди

Тошкентда Murad Buildings девелоперлик компанияси томонидан яна бир ажойиб катта лойиҳа - Cambridge Residence мажмуаси барпо этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 28 июнь куни Cambridge Residence турар-жой мажмуасининг тантанали тақдимоти ва сотув офисининг очилиш маросими ташкил этилди. Мазкур мажмуа ҳудди  «шаҳар ичида қурилган кичик шаҳарча»ни ёдга солади. Унинг ҳудудида 11та турар-жой бинолари, Cambridge International School инглиз мактаби ва болалар боғчаси, савдо мажмуаси ва бошқа қулайликлар мавжуд.

Қаерда жойлашган?

Cambridge Residence Тошкентнинг 3та туманлари чорраҳаси – Олмазор туманининг Шимолий Олмазор ва Кичик ҳалқа йўли кўчалари кесишмасида жойлашган. 

Барча уйлар замонавий, инновацион технологиялар асосида юқори сифатли, хориждан келтирилган қурилиш материалларидан барпо этилган.

Сиз кутган қулайликлар

Яшил хиёбонда сайр қилиш учун турли хил кўп йиллик дарахтлар ва декоратив ўсимликлар экилган. Тўртта болалар майдончаси ташкил қилиниб, хавфсиз ва замон талабларига жавоб берадиган анжомлар билан жиҳозланган. 

Cambridge Residence турар-жой мажмуасида Cambridge International School халқаро болалар боғчаси ва мактаби, савдо мажмуаси, фитнес-марказ, мини-маркет, дорихона ва гул дўкони мавжуд.

Унутилмас тақдимот кечаси

Мажмуанинг очилиш маросимида резиденциянинг биринчи харидорлари, ҳамкорлар ва компания дўстлари ташриф буюришди. Барча меҳмонлар учун байрам дастурхони тайёрланди. Шунингдек, Ўзбекистон симфоник оркестри меҳмонларга ажойиб байрамона кайфият улашди.

Шу билан бирга ташриф буюрганларга бежирим дизайн асосида сўнгги замон талабларига мос равишда жиҳозланган тайёр хонадонлар намуналари намойиш этилди. Жажжи меҳмонлар эса болалар майдончасида мириқиб ўйнаб, аниматорлар иштирокидаги билим ўйинларида қатнашдилар.

Мурод Назаров, Murad Buildings компанияси асосчиси ва раҳбари: 

«Биз «шаҳар ичида шаҳар» концепциясига риоя қилдик, бу эса турар-жой биноси барпо этибгина қолмай, бутун оила учун қулайликлар яратишни назарда тутади.

Кўп қаватли бинода истиқомат қиладиган ҳар бир одам, нафақат ишончли ва қулай турар-жойга, балки қўл-остидаги инфратузилмага муҳтож. Болалар боғчаси, мактаб, дўконлар, ресторанлар, қаҳвахона, фитнес-марказлар ва шу каби қулайликлар турар-жойга яқин бўлиши мақсадга мувофиқ. Ва юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берадиган илк лойиҳа Cambridge Residence турар-жой мажмуаси, бу йўналишдаги девелоперлардан биринчиси эса Murad Buildings компанияси бўлди».

Бу оқшом йиғилганларни қутлаш учун Тошкентдаги Cambridge International School раҳбари Карл Ли Бейтс ҳам саҳнага чиқди:

«Кембридж халқаро мактаби бу машҳур, Британия дастури бўйича билим олишни таъминлайдиган таълим бренди бўлиб, энди у Ўзбекистонда. CIS’да, ҳам мактабда, ҳам болалар боғчасида Буюк Британия ва Австралия, Канада ва АҚШдан педагоглар таълим берадилар. Ўқув жараёнлари инглиз тилида олиб борилади. Мактаб битирувчилари ўрта мактаб таълимини олганлик ҳақида жаҳондаги энг обрўли ҳисобланган иккита халқаро дипломга эга бўладилар.

Фарзандлар келажаги учун

Эндиликда мажмуа ҳудудида Cambridge International School – Кембридж халқаро мактабининг ҳам қад ростлаши сифатли таълим тизимини таъминлашда хизмат қилади. Мазкур мактабда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун таълим, шу жумладан, жаҳон бўйлаб университетларга кириш ҳуқуқини берувчи Cambridge International Examinations имтиҳонларини топшириш имкони тақдим этилади.

Кембридж имтиҳонлари натижалари турли давлатларда тан олинади ва юқори баҳоланади. Мактаб битирувчилари бутун дунё бўйлаб университетларга кириш ҳуқуқини берувчи Cambridge Advanced Levels сертификатини қўлга киритадилар. Мактабда мактабгача таълимдан тортиб, бошланғич ва ўрта мактаб, шунингдек, юқори синфларда IGCSE, AS ва A Level халқаро сертификациясини ўз ичига олган тўлиқ таълим цикли назарда тутилган.

Янада яқинроқ танишинг!

Cambridge Residence турар-жой мажмуасидаги барча имкониятлар ва қулайликлар билан яқинроқ танишишни истасангиз, мажмуанинг ўзида жойлашган сотув офисига ташриф буюришингиз мумкин. Компания бошқарувчиси ташриф буюрганларни кутиб олади ва резиденциядаги турар- жой бинолари ҳамда объектлари жойлашуви билан таништиради.

Яна бир қулай жиҳати, меҳмонлар мажмуанинг бутун ҳудуди ва шоу-румлари билан махсус гольф-карларда айланиб, танишиб чиқишлари мумкин.  

Cambridge Residence турар-жой мажмуасидан ҳозирнинг ўзида 25% чегирма, 36 ойлик бўлиб тўлаш ёки Ўзбекистондаги истаган банк орқали муддатли тўлов маблағи ёрдамида хонадон харид қилиш мумкин.

Мурожаат учун:

Сотув офисининг иш тартиби: дам олиш кунларисиз ва тушликсиз, ҳар куни соат 09:00 дан 19:00 гача.

Murad Buildings девелоперлик компанияси

Манзил: Тошкент шаҳри, Авалон бизнес-маркази, 1-қават, Ойбек кўчаси, 38а.

Телефон: +99871 200-88-22

E-mail:  info@mbc.uz

Cambridge Residence турар-жой мажмуаси

Манзил: Тошкент, Олмазор тумани, КҲАЙ ва Шимолий Олмазор 

Телефон: +998 71 200 88 22 

E-mail: info@mbc.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top