Ўзбекистон | 09:00 / 25.05.2022
7482
2 дақиқада ўқилади

Murad Buildings ва Nest One йилнинг энг яхши брендлари деб топилди

Компаниялар ва брендлар учун асосий тадбир – “МАКОН Маркетинг Форум 2022” халқаро маркетинг бизнес-форуми ва “2021 йил бренди” V мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 25 йўналиш бўйича ғолиблар аниқланди.

Фото: Murad Buildings

МАКОН – бу маркетинг ва PR мутахассислари учун мамлакатдаги энг йирик форум ҳисобланади. Тадбир давомида Италия, Россия, Қозоғистондан 5 нафар таниқли эксперт ва 6 нафар маҳаллий маърузачилар сўзга чиқиб, бозорнинг энг долзарб мавзулари ҳақида фикр алмашишди.

Йил бренди – бу Ўзбекистон халқи ва турли соҳаларнинг етакчи мутахассислари фикрига кўра, товарлар ва хизматларнинг энг оммабоп тоифалари бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши брендларига бериладиган мукофотдир. Бу йилги овоз беришда иштирокчилар сони рекорд даражага етди – рўйхатга олинган аккаунтлар сони 698 431 тани ташкил этди.

“Кўчмас мулк” тоифасида брендга бўлган ҳақиқий ишонч яна бир бор намоён бўлди, унда истеъмолчилар кетма-кет 3 йил Murad Buildings девелоперлик компаниясига овоз бермоқдалар. Худди шу номинация бўйича эксперт ҳакамлар ҳайъати эътирофини Nest One компанияси қўлга киритди, бу ҳам Murad Buildings'нинг қўшма лойиҳасидир.

“Йил бренди” мукофоти шу тариқа янги брендларни қўллаб-қувватлайди ва маҳаллий маркетинг гуруҳлари ишини рағбатлантиради. Ўтказилаётган тадбирлар йилдан йилга Ўзбекистонда тадбиркорлик ва реклама хизматларини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид