15:55 / 29.03.2021
27466

Мурод Назаров иккита янги ноодатий лойиҳани тақдим этди

27 март куни, Murad Buildings ва NRG жамоалари байрамона кайфиятда узоқ кутилган тадбирни ўтказишди, бу сана компаниялар тарихига алоҳида кун сифатида киради. Шу куннинг ўзида иккита янги ва муҳим ўринга эга лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Murad Buildings раҳбари ва NRG компаниясининг асосчиларидан бири Мурод Назаров иккита лойиҳани шахсан ўзи оммага ҳавола қилиб, келган меҳмонларни қутлади, улар билан мулоқот қилиб, барча қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Тадбир AVALON бизнес марказида жойлашган Murad Buildings ва NRG компанияларининг янгиланган марказий савдо офисида бўлиб ўтди. Энди барча қулайликларга эга кенг ва ҳашаматли савдо офисида бўлажак мижозлар ўзгача эҳтиром ила кутиб олиниб, бу ерда ҳар бир меҳмон ўзининг жуда ардоқли эканлигини ҳис этади. Бундан ташқари, савдо бўлими менежерлари жуда нозик ва ўта талабчан бўлган мижозларнинг талабини ҳам қондира оладиган тарзда юқори даражада хизмат кўрсатишади. Бугунги кунда компаниялар мижозлар учун хонадон харид қилиш учун фойдали ва қулай таклифларни тайёрлаб қўйишган.

Тегишли брендларни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган танаффусдан кейин Murad Buildings ўзининг узоқ кутилган лойиҳаси – Kislorod O2 клуб уйини тақдим этди. Бу ғоя лойиҳанинг танланган концепциясидан келиб чиқиб, сув бўйида жойлашган, гуллар ва дарахтлар билан безатилган чиройли, қулай ва мустаҳкам уйни ўзида мужассам этган. Шунингдек, Kislorod клуб уйи мисли кўрилмаган қулайликларни тақдим этиб, нозик дид эгаларининг талабларини қондирган ҳолда, шубҳасиз яхши таассурот қолдиришга қодир. Kislorod клуб уйи бу шаҳарнинг марказида жойлашган, лекин шу билан бирга шовқин-сурондан холи, табиат қўйнидаги хотиржамлик ва сукунат ҳукм сурадиган кенг майдондаги барча қулайликларга эга янги ҳаёт тарзидир.

U-TOWER – бу NRG компаниясининг ноёб, такрорланмас ва ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб турувчи лойиҳа бўлиб, замонавий пойтахтнинг янги диққатга сазовор жойига айланиши тайин. Унинг ғайриоддий дизайни яратилишидаги конкурсга дунёнинг кўплаб номдор архитектуравий компаниялари жалб қилинган. U-TOWER жойлашувининг ўзигина, NRG компаниясига нафақат ўта масъулиятли вазифани юклабгина қолмай, балки U-TOWER яшовчиларига мисли кўрилмаган қулайликларни таъминлаб бериш, шаҳарни такрорланмас, ноёб меъморчилик дурдонаси билан безатишдан ташқари ҳеч қандай бошқа танлов қолдирмайди.

U-TOWER бу ҳашаматнинг функционаллигини назарда тутувчи янгича ҳаёт тарзи ҳам демакдир. Бу ерда яшовчилар худди 5 юлдузли меҳмонхоналардаги ҳаёт тарзини ҳис қиладилар. Ягона фарқ шундаки, улар у ерда бир ҳафталик меҳмон сифатида эмас, балки доимий яшовчилардир!

Лойиҳаларнинг ҳар бирида Murad Buildings ва NRG компанияларининг бой тажриба ҳамда кўникмалари қаторида, соҳанинг илғор технологияларидан фойдаланилади. Иккала компания ҳам ўз номларини жуда қадрлашади ва мижозлар ишончини оқлаш учун бор куч-ғайратини сафарбар этиб, юклатилган масъулиятни аниқ тасаввур қиладилар. Ишонч, мустаҳкамлик, хавфсизлик, сифат ва қулайлик ҳар иккала компаниянинг олий қадриятидир.

Тадбир меҳмонлари ва улар орасида янги лойиҳалардаги янги хонадонларнинг бахтли соҳиблари бўлиб улгурганлар, лойиҳалар ғояларининг ўзига хослиги, улардаги кўплаб яратилган шинамликлар ва турар жой мажмуаларининг қулай жойлашувини юқори баҳоладилар.

Янги лойиҳалар муаллифлари ушбу ноёб иншоотлар нафақат ўз яшовчиларига катта қувонч ва бахт олиб келишини, балки суюкли шаҳримизнинг янги диққатга сазовор жойига айланишига чин дилдан ишонишади.

«Юз марта эшитгандан кўра, бир марта кўрган яхшироқдир» деб бежиз айтилмаган. Компанияларнинг савдо офислари барча қулайликларга эга ишончли, сифатли ва шинам уйларга қизиққан мижозлар учун доим очиқ. Хуш келибсиз!

Батафсил маълумот учун:

Murad Buildings: +99871 200 88 22

NRG: 1060

Манзил: Тошкент шаҳри, Ойбек кўчаси 38А, AVALON бизнес маркази

Реклама ҳуқуқи асосида

Top