07:41 / 04.07.2019
5631

«Атлетико» Жуан Фелиш трансферини эълон қилди

«Бенфика»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси Жуан Фелиш фаолиятини «Атлетико»да давом эттиради.

Мадрид клуби 19 ёшли футболчи билан 7 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди. Унинг маоши йилига 3,5 миллион еврони ташкил қилади.

«Атлетико» ёш иқтидорнинг трансфери учун 126 миллион еврони қисмларга бўлиб тўлайди: дастлаб 30 миллион евро, сўнгра 6 йил давомида 96 миллион евро. 

Фелиш «Бенфика» таркибида умумий ҳисобда 87та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урган ва 17та голли узатмани амалга оширган.

Top