12:42 / 04.07.2019
7853

Миллий банк эксклюзив маҳсулот – Visa Infinite картасининг тақдимотини ўтказди

2019 йил 3 июль куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Ўзбекистон Республикасида илк маротаба амалга киритилаётган Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг эксклюзив маҳсулоти – Visa Infinite картасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Visa Infinite Visa халқаро тўлов тизимининг премиум-карта сегментининг юқори тоифасига кирадиган энг “обрўли” картасидир. Энг талабчан мижозларнинг эҳтиёжларини қондириш учун махсус ишлаб чиқилган. Карта юқори даражадаги имтиёзларни тақдим этади ва унинг эгаси юқори синф хизматига эга бўлади.

Visa Infinite картаси имтиёз ва имкониятлари:

Шахсий консьерж. Карта эгалари чет элда кўп чиққан ҳолда ушбу хизмат айниқса керак (Visa Infinite эгалари учун бу ҳаёт тарзидир). Консьерж сизга саёҳатингизни тўлиқ режалаштиришга ёрдам беради (чипта ёки чартерни бронь қилиш, аэропортда учрашувни ташкил қилиш ва меҳмонхонага жойлашишни назорат қилиш), ресторанда жой буюртиради, театр чиптасини сотиб олади, уйда хизмат қилиш учун ходимларни танлайди, бўш вақтни ташкил қилади, дунёнинг исталган нуқтасига гуллар ва совғаларни етказиб беради. Консьерж хизмати қуйидаги қоидага мувофиқ ишлайди: «Барча сўровлар қонуний жиҳатдан тўғри ва бажарилиши мумкин бўлган ҳолларда, кўриб чиқилади».

Lounge Key дастури. Танланган авиакомпания ва парвоз чиптаси классидан қатъий назар, дунё аэропортлардаги 1000 дан зиёд кенгайтирилган ва қулай бизнес-залларига кириш имконияти. Ҳар бир календарь йили учун Visa Infinite картаси билан 6 та бепул ташриф, ҳар бир кейинги ташриф  буюриш $27 ни ташкил этади.

Дунё бўйлаб аэропортларда кузатиб бориш хизмати. Ушбу хизмат дунё бўйлаб 270 аэропортда мавжуд ва йўловчини самолёт трапидан то аэропортдан чиқишигача бўлган вақтда кузатиб бориш - тезкор паспорт, божхона ва виза назоратини ташкил этиш, парвозни кутиш вақтида аэропортда қулайлик билан жойлаштиришни ўз ичига олади.

Visa Luxury Hotels Collection. Бу бутун дунё бўйлаб 900 дан зиёд ноёб ва эксклюзив меҳмонхоналар тўпламидир. Бу ерда сиз фақат махсус мақом ёки «таклифнома билан» қолишингиз мумкин.

Премиум таклифлар дастури. Виса Инфините эгалари Виса махсус таклифлар дастурининг 20 000 дан ортиқ ҳамкорлари - савдо корхоналаридан – чегирмалар, совғалар, хизмат кўрсатиш синфининг ошириш имтиёзларига эга бўладилар.

Истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш глобал хизмати.  Фавқулодда вазиятларда мижоз қаерда бўлишидан қатъий назар:
- Ахборот хизмати;
- Йўқолган / ўғирланган картани тезда блоклаш;
- Йўқотилган карта ўрнига янгисини тезда чиқариш ва нақд пул олиш.

Тиббий-ҳуқуқий ахборот хизмати. Керакли эмлашлар ва виза талаблари, юридик хизматлар манзиллари ва бошқа кўплаб маълумотлар.

Харид қилишни ҳимоялаш ва кафолат муддатини узайтириш. Харид шикастланган, йўқолган ёки ўғирланган ҳолларида, сотиб олинган кундан бошлаб дастлабки 90 кун мобайнида, унинг нархи ёки таъмирланишини қоплаш, шунингдек, ишлаб чиқарувчининг кафолатига қўшимча 24 ой кафолат бериш.

Саёҳат вақтидаги тўлиқ суғурта. Visa Infinite эгаси ва унинг оила аъзоларидан 5 нафари чет элдаги барча турдаги хатарлар учун (1 млн. АҚШ долларигача) суғурта қилинади.

«Ўзмиллийбанк» Матбуот хизмати

Top