Бош прокуратура матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматига янги раҳбар тайинланди.
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Ҳаёт Неъматович Шамсутдинов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди», дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Ҳаёт Шамсутдинов шу вақтгача Фарғона вилояти прокурорининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётганди.
У бироз аввалроқ лавозимини тарк этган Сурайё Раҳмонова ўрнида иш бошлайди.
Бундан аввалроқ сўнгги вақтларда бош прокуратура матбуот хизмати бўлиб келган Сурайё Раҳмонова Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
18:16 / 25.03.2024
Лифтда 10 яшар қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган эркак 3 йилга қамалди
18:14 / 19.02.2024
Ўзбекистонлик аёлнинг икки боласи Россияда қаровсиз қолгани айтилмоқда
18:54 / 10.01.2024