Жаҳон | 12:46 / 05.07.2019
7937
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон Душанбеда 46 млн долларлик автомобиль йўли қуради

Фото: adb.org

Ҳиндистон ҳукумати Душанбе шаҳри ҳудудида 46,5 миллион доллар қийматда бўлган автомобиль йўли қуради. Бу маблағлар Ҳиндистон ҳукумати томонидан грант асосида ажратилади, дея хабар қилмоқда Душанбе шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

4 июль куни пойтахт ҳокими Рустам Имомали ва Ҳиндистоннинг Тожикистондаги элчиси Сомнат Гош йўл қурилишига старт берди.

Лойиҳа пойтахтнинг Ғарбий дарвозаларидан «Чортут» маҳалласигача 9,2 км.лик йўл қуришни назарда тутади. Йўлнинг кенглиги 40 метр бўлади ва икки йўналишда саккизта йўлакдан ташкил топади.

Лойиҳа доирасида Катта Ҳисор канали бўйлаб автомобиль кўприги, темир йўл тармоғи, иккита йўл ўтказгич, йўлак қуриш, йўл бўйлаб ёритиш устунлари ҳамда йўл белгиларини ўрнатиш мўлжалланмоқда.

Ҳиндистон ҳукумати ушбу мақсадлар учун 46,5 миллион доллар миқдорида грант ажратади.

Душанбе ҳокими масъул шахсларга лойиҳани халқаро даражада ва белгиланган муддатда амалга ошириш бўйича топшириқ берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид