Спорт | 23:07 / 05.07.2019
7279
2 дақиқада ўқилади

Универсиада-2019. Ўзбекистонга иккинчи медални Ҳикматилло Тўраев тақдим этди

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Италиянинг Неаполь шаҳрида давом этаётган ёзги универсиада ўйинларининг учинчи кунги баҳслари якунланди. Қувонарлиси, бугун мусобақа дастуридан ўрин олган дзюдо баҳсларида -73 кг вазн тоифасида иштирок этган юртдошимиз Ҳикматилло Тўраев делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални қўшиб қўйди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  матбуот хизмати
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  матбуот хизмати

Ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлаган Тўраев дастлаб латвиялик Абулфазс Насировсни ва Шимолий Кореялик Ким Чол Гвангни мағлубиятга учратди. Ярим финал йўлида мезбон вакили Гисмондо Андеарадан устун келган Тўраев финал йўлланмаси чиқиш учун баҳсда россиялик Евгений Прокорчукга имкониятни бой бериб қўйди.

Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  матбуот хизмати
Фото: Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги  матбуот хизмати

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда черногориялик Марко Гусични дастлабки дақиқадаёқ иппон, яъни соф ғалаба билан мағлуб этган полвонимиз универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Универсиадаги дастлабки медалини яна бир дзюдочимиз Муҳаммадкарим Хуррамов (+90 кг) қўлга киритган эди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид