11:56 / 05.07.2019
13481

WebMoney тизимида ўзбек сўми қийматига тенг бўлган WMY белгиси пайдо бўлди

Фото: WebMoney

WM Transfer Ltd компаниясига тегишли бўлган WebMoney электрон тўловлар тизимида ўзбек сўми қийматига тенг бўлган WMY белгиси пайдо бўлди.

Энди ўзбекистонликлар WebMoney тизимида WMY кармончасини очиб, товарлар ва хизматлар, мобил алоқа, коммунал тўловлар, интернет ва бошқа турдаги хизматларга тўловларни сўмга тенглаштирилган қийматда амалга ошириши мумкин бўлади.

WMY ҳамёнини UZCARD банк карталари, OSON мобил иловаси, PAYNET мобил иловаси ёрдамида ёки нақд пул орқали PAYNET тўлов шохобчаларида тўлдириши мумкин.

WMY ном белгисини тизимдаги исталган ном белгисига (WMZ ёки WMR) айрбошлаш ва бутун дунё бўйлаб WebMoney тизимига уланган 100 мингдан ортиқ онлайн-дўконларида харид қилиш имконини беради.

Маълумот ўрнида, айни пайтда WebMoney тизимида WMY (Ўзбек сўми) билан бирга WMR (Россия рубли), WMZ (АҚШ доллари), WME (евро), WMU (Украина гривнаси), WMB (Беларус рубли), WMK (Қозоғистон тенгеси), WMV (Вьетнам донги), WMG (БАА дирҳами), WMX, WMH ва WML (криптовалюталар) ва MDL (Молдова лейи) кармончаларидан фойдаланиш мумкин.

Top