12:44 / 05.07.2019
5063

«Хумо» Буюк ипак йўли кубогида «А» дивизионидан жой олди

Фото: uihf.uz

Хоккей бўйича Тошкентнинг «Хумо» жамоаси Буюк ипак йўли кубогида қатнашади. Тошкентликлар мусобақани «А» дивизионида бошлашади. Дивизиондаги 8 жамоа бир-бири билан уй-меҳмон тизимида бир 2 мартадан ўйин ўтказишади.

Жамоалар 4 та дивизионда баҳс олиб боришади. Биринчи босқичда жамоалар ўз дивизионидаги жамоалардан ташқари бошқа дивизиондаги жамоалар билан ҳам умумий 52 марта ўйин ўтказишади.

Мусобақа жорий йилнинг 5 сентябрида бошланиб, кейинги йил 18 февралда якунланади.

Top