14:00 / 05.07.2019
6613

ЕТТБ Ўзбекистонга банк сектори бўйича таклифлар тақдим этди

Жорий йилнинг 4 июлида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегацияси ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлиги раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Йиғилишда республикадаги банк секторини ислоҳ қилиш ташаббуси доирасида ЕТТБ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Банк вакиллари банк-молия тизимини тизимли равишда ўзгартириш, республикадаги тижорат банкларини диагностика қилиш, тижорат самарадорлигини ошириш ва бозор иқтисодиётида ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини шакллантириш учун активларни жойлаштиришни оптималлаштириш механизмларини жалб қилиш бўйича концептуал таклифларни тақдим етди. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, таклиф этилган ҳамкорлик шакли пост-трансформацион молиявий қўллаб-қувватлаш дастурларини, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш ҳажмини оширишни назарда тутади.

Мулоқот чоғида ушбу ташаббусни амалга оширишга қаратилган турли ёндашувлар тингланди ва кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар илгари сурилган таклифларни янада аниқроқ ишлаб чиқиш учун қатор қўшимча учрашувлар ўтказишга келишиб олдилар, дейилади хабарда.

Top