Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ЎзМУ филиали ташкил этилди
Вазирлар Маҳкамасининг 5 июлдаги 563-сонли қарори билан Жиззах шаҳрида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг филиали ташкил этилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Филиалда қуйидаги ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган таълим йўналишлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланади:
- психология;
- педагогика;
- математика ва табиий фанлар;
- механика.
Филиал хорижий давлатларнинг етакчи ОТМлари билан, жумладан, психология соҳасида Россиянинг етакчи ОТМлари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.
2019/2020 ўқув йилида филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Мавзуга оид
19:17 / 15.02.2026
Миср компанияси Жиззахда иккита шакар заводи қуради
17:50 / 03.02.2026
Янги Жиззах шаҳри қурилади
20:38 / 30.01.2026
Жиззахда туризм мажмуалари ташкил этилади, Арнасой аэропорти кенгайтирилади
10:15 / 13.01.2026