14:00 / 07.07.2019
27247

Наманганда 70 млн долларлик замонавий иссиқхона ташкил қилинмоқда

Наманган вилояти Поп тумани Санг қишлоғида 100 гектар майдонга 70 млн долларлик замонавой иссиқхона барпо этилмоқда.

Иссиқхона ойна билан ўралган бўлиб, Голландия услубида қурилади. 

2019 йилнинг IV-чорагида ушбу иссиқхонанинг 10 гектари ишга туширилади, қолган қисми 2022 йилнинг охирига қадар битказилиши режалаштирилмоқда.

Иссиқхона фойдаланишга топширилгач 2000 кишилик янги иш ўринлари яратилади ва аҳолининг иш билан бандлиги кўрсаткичи сезиларли даражада ўсади. Йилига 60-70 млн доллар ҳажмдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари чет давлатларга экспорт қилинади.

Ушбу йирик лойиҳа Россия Федерациясида фаолият олиб борган наманганлик тадбиркор томонидан амалга оширилмоқда.

Top