Эрдўған тансоқчилари босниялик чегарачилар билан муштлашиб кетди – ОАВ
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған тансоқчилари Босния ва Герцеговинадаги Сараево аэропортида чегара полицияси ходимлари билан муштлашиб кетди.
Klix порталининг хабар беришича, Эрдўған тансоқчилари ўзини номақбул тутган ва назоратдан ўтишдан бош тортган.
Таъкидланишича, тансоқчилар ва чегарачилар ўртасида бошланган даҳанаки жанг муштлашувга айланиб кетган. Эрдўған тансоқчилари самолётдан қурол олиб, уларни камарларига тиқиб олишган, бироқ трапда Эрдўған пайдо бўлиши билан можаро тугаган.
Порталнинг таъкидлашича, Эрдўғаннинг Сараевога аввалги ташрифлари вақтида ҳам Туркия президенти тансоқчилари ўзларини қўпол тутишган ва айнан шу босниялик чегарачиларнинг кескин муносабатига сабаб бўлган.
Эрдўған Сараевога Жануби-Шарқий Европа давлатлари ҳамкорлиги жараёни саммитида иштирок этиш учун келди.
2017 йил май ойида Эрдўғаннинг АҚШга сафари вақтида Вашингтонда унинг ташрифига қарши намойиш ўтган. Туркия етакчиси тансоқчилари намойишчиларни тарқатишга уриниши вақтида икки томон ўртасида жанжал чиққан.
Мавзуга оид
13:11 / 07.12.2023
Сараевода босния серблари етакчиси устидан суд бошланди
09:51 / 15.10.2019
Трамп Эрдўғанга қўнғироқ қилиб, Сурияда ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
00:34 / 27.09.2019
Миср Эрдўғаннинг Мурсий ҳақидаги сўзлари учун Туркияга норозилик билдирди
22:00 / 24.09.2019