Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёданинг умрига зомин бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда
Иллюстратив фото
Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 6 июль куни соат 03.30ларда номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани “Ёнариқ” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” А-373 йўлининг 151-км.да ҳайдаб кетаётиб пиёда, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшаган 46 ёшли К.Р.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада К.Р. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган ҳайдовчи ва унинг бошқарувидаги автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлсангиз, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
19:53 / 02.02.2026
Самарқандда велосипедчи икки транспорт остида қолиб ҳалок бўлди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
11:50 / 29.01.2026
Чилонзорда кўприк устида 4 та автомобил тўқнашди
11:38 / 27.01.2026